Янги Ўзбекистонда Янги йилга янги пул билан ўтилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги 50 000 (эллик минг) сўм ва 100 000 (юз минг) сўмлик купюраларни истеъмолга чиқарди.
Янги юз минг сўмлик купюранинг олд тарафида Ичан Қалъа тарихий-меъморий ёдгорлиги, эллик минг сўмлик банкнотда эса, Ҳаким ат-Термизий меъморий ёдгорлиги акс эттирилган.
Ҳар икки банкнотда ҳам бир неча ҳимя ва аниқлаш белгилари акс этган. Жумладан, сув белгиси, кўриш қобилияти паст бўлган кишилар учун аниқлаш белгиси, силжиш эффетили ҳимоя ипи, бўртма тасвирлар ва банкнот сериялари купюрага жойлаштирилган.
Аввалроқ ўн минг сўм ва беш минг сўмлик купюралар алмаштирилган эди.
қўшимча тарзда, икки минг сўм ва йигирма минг сўмлик банкнотлар ҳам муомалага чиқарилганди.
Янгиланган юз ва эллик минг сўмлик купюраларни чиқариш 22-декабрга мўлжалланган эди.
Аммо, техник хато бўлганлиги сабаб, банкнотлар истеъмолга чиқариш беш кунга кечикди.