Қишлоқларда аҳоли сони шаҳардагидан кам

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35 271 276 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 17,9 миллион кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони эса 17,4 миллион кишини (49,3 фоиз) ташкил этган.