Uzbekistan Airways айрим рейсларни бекор қилади

Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Истанбул ва Фарғона – Истанбул рейслари бекор қилинди

Кеча юртимизда юзага келган вазият сабабли жойларда ҳануз ҳолат тўлиқ ўнгланмаган.

Бекор қилинган парвозлар йўловчилари чиптанинг тўлиқ қийматини сотиб олинган жойда қайтариш ёки 27 январ кунига ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин ҳар қандай кунга бепул кўчириш ҳуқуқига эга.

Кеча Uzbekistan Airports электр тармоғидаги узилишлар туфайли Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари, жумладан Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанддаги аеропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилганди.

Мавзуга оид: