Юнусобод тумани собиқ ҳокими қамоққа олингани ростми?

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга нисбатан жиноят иши очилиб, ЖКнинг бир қатор моддалари билан иш қўзғатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалгани маьлум бўлган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов жиноят иши бўйича терговга жалб қилинмаган ва у қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.