Тўқаевдан ваъда: «Президентлик муддати ўзгармайди»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз фаолиятини амалдаги қонунга мувофиқ давом эттиришга ваъда берди.

Унинг сўзларига кўра, ўзи президентлик қилаётган муддатда ҳокимиятни сақлаб қолиш учун қонунларга ўзгартириш киритмайди.

«Президентлик лавозимида яна қанча фурсат қолишимни билмайман. Аммо, шуни аниқ айта оламанки, Конституцияга кўра, икки муддатдан ошмайди. Бу дегани, қонунлар, ҳатто конституция ҳам қайта ишланмайди», – деган Тўқаев.

Шунингдек, Қозоғистон президенти «Январ воқеалари» бўйича халқаро терговга ҳам зарурат йўқлигини, барчасини ўзлари эплай олиши ва ҳаммаси жойида эканини маълум қилган.

Олдинроқ Нурсултон Назарбоев ҳукмрон «Нур-Отан» партияси раислигини ҳам Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўтказган эди.

Мавзуга оид: