“Қария тирик, Жириновский ҳазиллашган”, – Элбоши видеомурожаати эълон қилинди

Қозоғистон Республикасида биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат бўйлаб кўтарилган талатўплар вақтида омма нигоҳидан “ғойиб бўлган” эди. Кейинчалик Элбошининг қаерга кетганлиги ҳақида турли тахминлар урчиди: Россияда қўним топгани, Саудия Арабистонига кетгани, ХХРга борганлиги ҳақида турли фаразлар илгари сурилди.

Бугун, бошланган ғалаёндан 16 кун ўтиб (2-декабрда намойишлар бошланган эди), 18 январда Нурсултон Назарбоевнинг илк видеомурожаати эълон қилинди.

Унга кўра:

— Биринчи президент ҳеч қаерга кетмади, у мамлакатда;

— Президент Тоқаев тўлиқ ҳокимиятга эга, Қозоғистон элитасида ҳеч қандай зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ;

— Тоқаев ҳукмрон “Нур Отан” партияси раиси этиб сайланади;

— “2019 йилда мен президент ваколатларини Қосим-Жомарт Тоқаевга ўтказдим ва шундан бери нафақадаман”;

— Қозоғистонга уюштирилган тартибсизликлар ва ҳужумлардан мақсад мамлакат яхлитлигини бузиш эди.

Берилган қисқагина видеомурожаатдан англашин турибдики, Элбоши ўзининг мавқеини бутунлай бой берган. Унинг бир вақтлар БМТ қошида сўзлаган нутқи ҳамманинг эътиборига тушган вақтларда ҳам у амалда президент эмас эди.

Оммавий намойишлар вақтидаги “Чол кетсин” чақириғига жавобан ўз атрофидагиларнинг ҳукумат таркибидан “тозаланган”лиги Назарбоевга қиммат тушадиган кўринади. Бир назар солайлик:

• У амалда тузилишида “бевосита қўли бор” деб тахмин қилишимиз мумкин бўлган ҳукумат тўла таркибда истеъфо берди;

• Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси бўлган жияни Карим Масимов қўлга олинди;

• Назарбоевнинг уччала куёви ҳам ўз лавозимларидан истеъфо беришди.

Шундай қилиб, қўшпрезидентликни топширган Назарбоев энди чиндан ҳам нафақада.

Бир савол ўйлантиради: Қозоғистонда ҳам нафақалар биздаги каби баъзан кечикиб турармикан?

Камолиддин Абдуазиз ўғли тайёрлади