Андижонда янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида янги туғилган қиз чақалоқнинг жасади топилган. Бу ҳақда маҳаллий Телеграм-каналларда хабар берилди.

Ҳолатга Бош прокуратура ҳам эътибор қаратган.
Маҳкама матбуот хизматига кўра, чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.