Тараққиёт стратегияси: Болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади

Тараққиёт стратегиясида белгиланган оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир устувор вазифалар ижроси доирасида:

46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилади;

– ушбу муассасалар кадрлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Ўтган йили бошланган амалиёт давом эттирилиб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади.

Жумладан:

10 ёшгача болалар ичак паразитларига қарши препаратлар;

2 ёшгача болалар витаминларга бой қўшимчалар,

15 ёшгача болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар йод препарати билан таъминланади.

2 ёшгача бўлган болалар инфекцион касалликларга қарши 13 турдаги вакциналар билан эмланади.