“Сувоқчи бузса, бўёқчи…” ёхуд қўшиб ёзишларни давлат раҳбаридан ҳам яширмайдиган масъуллар ҳақида

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилишида «Ўзавтойўл» раҳбаридан дарахт экиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ҳисобот олди.

Ўзбекистон 24 телеканалидаги «Менимча» кўрсатувида кўкаламзорлаштириш ишлари муҳокамаси тўғрисида лавҳалар эълон қилинди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзавтойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевдан дарахт экиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўраган.

«Балансимда 42 853 км йўл бор. Ҳозирги кунда икки, тўрт қаторлик дарахт экилган 1 253 км йўл мавжуд»,— деди Абдувалиев.

Шундан сўнг Мирзиёев бу ҳисоб жами йўлларнинг неча фоизини ташкил қилади, деб сўраганида «ЎзАвтойўл» раҳбари 10 фоизни ташкил қилади деб жавоб беради.

Кўрсаткичлар бўйича хатоликка йўл қўйган раҳбардан Президент математикани қаерда ўқиганини сўради.

«Ие, математикани қаерда ўқигансан?», — дейди давлат раҳбари.

Бундан ташқари давлат раҳбари дарахт экиш масаласига «бепарволик»ни танқид қилди. Юнусобод тумани ҳокими кузги дарахт экиш режасини бажармаганини маълум қилди.

«Юнусобод тумани куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатларини экиш режасини бор-йўғи 43 фоизга бажаргани учун туман ҳокимини ишдан олдик. Абдулла Нигматович, қолганларга ҳам баҳо беринг. Керак эмас, ёш-ёш йигитларни қўямиз», — деди давлат раҳбари.

У, шунингдек, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов дарахт экиш бўйича режа бажарилмагани учун лавозимидан четлаштирилганини айтди.

«Юнусобод тумани куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатларини экиш режасини бор-йўғи 43 фоизга бажаргани учун туман ҳокимини ишдан олдик. Абдулла Нигматович (бош вазир Абдулла Арипов — таҳр.), қолганларга ҳам баҳо беринг. Керак эмас, ёш-ёш йигитларни қўямиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Иброҳимовнинг истеъфоси бошқалар учун ибрат бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ноябрда «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси қабул қилинган ва унинг доирасида 200 млн туп дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган эди. Президент жойларда дарахт экиш борасидаги рақамларга ишонмаслигини маълум қилди.

«Ҳар чиқишимда расмиятчилик, қўшиб ёзишларни қилмайлик, деб айтардим. Лекин барибир, мен бу рақамларга ишонмайман. Бизда жойларда касаллик бор — «приписка» қилишга. СССРдан шуни ўрганганмиз пахта «припискаси»ни. Бунда ҳам «приписка» йўқ экан деб биров кафолат беролмайди. Кимга керак бу? Кимга кўз-кўз қиляпсизлар? Менгами? Менга керак эмас, мен ҳақиқий аҳволни жуда яхши биладиган одамман. Айниқса Самарқанд, Жиззах, Тошкентда нималигини жуда яхши биламан», — деди у.

Ёлғон статистика,қўшиб ёзишлар бизга янгилик эмас. Бунинг бир учи тарихда турғунлик йиллари, деб ном олган замонларга бориб тақалади.

Ўша вақтларда СССР га ёқиш истагида амалга оширилган қўшиб ёзиш кампанияси қанча одамнинг уйини куйдириб юборганини кўрдик. Лекин хулоса йўқ.

Қайтанга, мустақиллик йилларида бу фазилатимиз янада гуллаб-яшнагандай.

“Бизда бир йилда шунча иш ўрни яратилди”, “фалонча корхона ишга тушди”, “таъмир учун фалон сўм ажратилди”, “фалонта кўчат экилди” каби бўрттириб кўрсатишлар бизга қимматга тушиб келмоқда.

Айтилган вазифалар хўжакўрсинга қилиниб, маблағлар талон-тарож қилингач, бошқа нима ҳам қилишсин ахир.

Шахруза Сатторова