Фарғонадаги туман ҳокими Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга ўринбосар бўлди

Тошкент вилоятида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосар тайинланди.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маъруза қилаётган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари иш бошлаганини маълум қилди.

Ушбу лавозимга шу вақтга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ниёзов Холмирза Ўзганович тайинланди.