Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Сессияда депутатлар Юсупов Бехзоджон Фарходовични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Б.Юсупов 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

У Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.