COVID-марказга келган беморларнинг асосий қисм – 96%и вакцина олмаган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилганларнинг 96 фоизи (8243 нафар) коронавирусга қарши вакцина олмаган.

Касалланганларнинг бор-йўғи 4,1 фоизи (358 нафар) COVID-19га қарши эмланган. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

Шундан келиб чиқиб вазирлик яна бир бор аҳолини ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.

Мавзуга оид: