ССВда ҳам яна бир лавозим эгаси янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Сатвалдиев Нодиржон Абдувахидович Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Н. Сатвалдиев 2009 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, ўз иш фаолиятини фармацевтик компанияси менежери сифатида бошлаган.

Кейинчалик Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими клиник ординатори, шифокор-статисти, Маслаҳат поликлиникаси мудири лавозимларида меҳнат қилган.

37 ёшли малакали шифокор 2020 йилдан ҳозирга қадар ушбу марказнинг бош шифокори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Мудофаа вазирлигида ҳам танийинлов амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.