​​Муборак туман ИИБ бошлиғи 50 минг доллар пора олган “замҳоким”га алоқаси борлиги айтилмоқда

​​Муборак туман ИИБ бошлиғи қамоққа олинди. Унинг 50 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ўринбосари масаласига алоқаси борлиги айтилмоқда.

Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ғайбуллаев хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ бошлиғи Х.Б. қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 6 февралида Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиев тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланган эди.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган.