Франк-Валтер Штайнмайер – Германиянинг ёпиқ сайловлари ғолиби

Амалдаги президент Франк-Валтер Штайнмайер иккинчи муддатга Германия президенти этиб сайланди, овоз бериш жараёни Бундестаг сайти томонидан жонли эфирда олиб борилган. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилди.

Сайлов натижаларини парламент спикери Бербел Басс эълон қилган.

Штайнмайер 2021 йил 28 май куни янги муддатга ўз номзодини қўйиш истагини билдирганди, Германия Сосиал-демократик партияси унинг қарорини қўллаб-қувватлади.

Шундан сўнг, Штайнмайерни сайловларда Германия Эркин Демократик партияси, ФДП, Яшиллар ва CДУ/ CСУ партияси иттифоқи вакиллари қўллаб-қувватлаш ниятини билдирганди.

Шундай қилиб, дипломат ва сиёсатчи ўша пайтда Бундестаг ва Бундесратдаги кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашини таъминлади — булар Германияда Федерал Мажлисни ташкил этувчи икки палатадир.

Маълумот учун Германияда президент беш йил муддатга сайланади.

Мавзуга оид: