Дипломлари синовларсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Дипломлари синовларсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарорида маълум қилинди.

Ушбу рўйхат халқаро тан олинган Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари томонидан эълон қилинган ОТМлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасалари асосида тузилагн.

Қайд этиш лозим, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 620-сон қарорига мувофиқ, ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.