Машина импорти икки баравар арзонлаштирилади

Бугун давлат раҳбари бошчилигида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Унда қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.

Жумладан:

• “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш. Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолимизнинг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтди.

• Жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур.

• 1 майга қадар автомобил харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, “УзАуто Моторс” автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

• Ш. Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобил савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупсион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.

• Биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобил ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

• Йил якунига қадар 275 мингта автомобил ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

• Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

• Ички талабдан келиб чиқиб 2022 йилда 410 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.

• Бутловчи қисмлар ҳисобига йиллик экспортни 500 миллион долларга етказишга кўрсатма берилди.

Мавзуга оид: