Бир йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2426 киши ҳалок бўлган

Ўзбекистонда 2021 йил давомида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2426 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

ЙТҲлар бўйича йиллик статистикага қаралса, мамлакат бўйича 2021 йилда жами 10 001 та йўл транспорт-ҳодисаси содир бўлган. Қуйида уларнинг ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлари эълон қилинган:

  • Қорақалпоғистон — 506 та;
  • Хоразм — 342 та;
  • Бухоро — 436 та;
  • Навоий — 329 та;
  • Самарқанд — 1129 та;
  • Қашқадарё — 552 та;
  • Сурхондарё — 376 та;
  • Жиззах — 321 та;
  • Сирдарё — 202 та;
  • Тошкент вилояти —1336 та;
  • Тошкент шаҳри — 1073 та;
  • Наманган — 1082 та;
  • Андижон — 848 та;
  • Фарғона — 1469 та.

Шунингдек, содир бўлган ЙТҲларнинг 268 тасида аёллар айбдор деб топилган бўлса, 9733 тасида эркаклар томонидан хатоликка йўл қўйилгани айтилган.