Президент пойтахтнинг икки туманида «рейд» ўтказади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган,- дейилади хабарда.