“Спутник” мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилади

“Йўлдош” (“Спутник”) мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар-жойларга кўчириш дастури бошланади. Бунда улар учун келгуси беш йилда “Янги Дархон” маҳалласидаги 14 гектар ҳудудда янги кўп квартирали уйлар қурилади.

Авариявий ҳолатда бу уйлар. Ўрнига янги ва сифатли уй қурилса, тўғри тушунтирилса одамлар ўзи истайди кўчишни. Агар бирорта одам бу ота-бобомдан қолган уйим, бу уй музей мен учун, кўчмайман деса кўчирмаймиз ,— дейди Шавкат Мирзиёев.