Ўзбекистон январь ойида қанча электромобиль импорт қилган?

Ўзбекистон январь ойида 122 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маьлум қилди.

Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 3 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 122 та электромобиль импорт қилган.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошган.

Январь ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

• Хитой – 119 та;

• Эстония – 2 та;

• Германия – 1 та.