«Қария вафот этган, набира карахт ҳолда»: ССВ маълумот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.

Ушбу воқеа юзасидан ССВ матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, 1969 йилда туғилган фуқаро Ш. Т. воқеа жойида вафот этган.

Тан жароҳати олган 3 ёшли набира А.Т. эса зудлик билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ултратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилган.

Бемор A.T.ga «Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Ўрта оғир даражаси. Пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг томонлама чаноқ суяклари синиб силжиши. Ўнг ўпка лат ейиши. Чап сон пастки учлиги юмшоқ тўқималари лат ейиши» дастлабки ташхиси қўйилган. Bu