Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 667-сон қарорига мувофиқ жорий йил 25 январдан элчихона консуллик бўлимида, шунингдек, мамлакатимизнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон, Санкт-Петербург шаҳарларидаги бош консулхоналарида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ниятида бўлган фуқаролар қабули бошланди.
Фуқаролар қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин:
• хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (идентификация ID-карта);
• эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони асл нусхалари.