Январь ойида ўғил болалар кўп туғилдими ёки қиз болалар?

2022 йилнинг январь ойида республикамизда 69 198 нафар чақалоқ туғилганлиги қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, январь ойида туғилганлар ўғил болалар сони – 35 401 нафарни, қиз болалар сони эса 33 797 нафарни ташкил қилади.

Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (8 516 нафар) да қайд этилган.