Жорий йилда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ошган?

Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 4,2 % га ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь ойида 97,8 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,2 % га ошган.

2022 йилнинг январь ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 97,8 минг тонна;

— Кўмир – 481,6 минг тонна;

— Нефт – 61,8 минг тонна;

— Газ конденцати – 120,4 минг тонна;

— Енгил автомобил – 14 046 дона;

— Автобус – 1 дона;

— Юк автомобиллари – 50 дона;

— Автомобил двигателлари – 12,6 минг донани ташкил қилади.