Шуҳратали Имомов Наманган вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Республика Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Шуҳратали Тоирович Имомов Наманган вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шуҳратали Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.