Барча вазирликлар ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади. Бунга оид Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қабул қилинган.

Қарорга кўра, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (раиси – бош вазир Абдулла Арипов) 3 ой муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларини Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчириш, уларнинг маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва уларни сотишдан тушадиган маблағларни ушбу ҳудудда маъмурий биноларни барпо этишга йўналтириш юзасидан таклиф киритиши керак.