«Камолон ош» маркази раҳбари Саъдулла Саидов вафот этди

Тошкент шаҳрида жойлашган “Камолон ош” маркази асосчиси ва раҳбари Саъдулла Саидов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У Таиландда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Жасад яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади.

Саъдулла Саидов аслида банк соҳаси мутахассиси ҳисобланган. У бир неча йил муқаддам “Камолон ош” марказини очганди, марказ қисқа вақт ичида пойтахтда катта шуҳрат қозонган эди.