Шавкат Мирзиёев: “Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз”

Қорақалпоғистонга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари Тошкентдан Қорақалпоғистонга келиб ишласа, 100 фоиз устама тўланишини айтди.

Қайд этилишича, тиббиёт ходимлари Тошкентдан Мўйноққа келиб ишласа, уларга икки баравар кўп устама тўлаб берилади. Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.