Мирзиёев армияга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев армияга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади.

Қарорга кўра, чақирув ёшидаги фуқаролар 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга жалб этилади.

Муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2022 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов зиммасига топширилди.