Вазият жиддий…Николаевда бутун аеропорт портлатилди

• Украина ҳарбийлари Россия қўшинларининг Одессага қўндирилиши ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканлигини маълум қилди;

• CНН: Беларус қўшинлари Украинага ҳужум қилишда Россия қўшинларига қўшилишди‌‌;

• Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия Қуролли кучлари соат 05:00дан бери Украинанинг бир қатор шаҳарларидаги ҳарбий объектлари ва аеродромларига ҳужум уюштирганини маълум қилди;

• Туркиянинг “Ҳабер” телеканали: “Сўнгги хабарларга кўра, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган”;

• Украина Бош штаби бешта шаҳар: Бориспил, Озерний, Кулбакин (Николаев), Чугуев, Краматорск, Чернобаевка (Херсон) аеропортларига ракета ва бомбали ҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар берди;

• Украина Давлат Фавқулодда Хизмати Киев вилоятидаги ўқ-дорилар омборида ёнғин чиққани ҳақида хабар берди;

• Жонсон Зеленскийга Украина қаршилик кўрсатишига умид қилишини айтди‌‌;

• Форексда доллар ва евронинг рублга нисбатан курслари тарихий энг юқори чўққиларга чиқди;

• Украина ҳарбийлари Россия самолётини уриб туширганини даъво қилмоқда. Айни пайтда Лвовда ҳаво ҳужуми сиреналари янгради;

• Путин қатъий равишда Россия Конституцияси, Федерация Кенгаши қарори ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳаракат қилади – Сенатор Клишас;

• Счолз Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва Украина билан бирдамлигини билдирди;

• Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, босқинчилар икки қишлоқни — Луганск вилоятидаги Меловое ва Городишчени эгаллаб олган;

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 5 та аэродромга ракета ва бомба зарбалари берилганини тасдиқлади: Борйспил, Озерний, Кулбакино, Чугуэв, Краматорск, Чернобаэвка.

• Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Лутскдаги телеминора портлатиб юборилганини ва Днепропетровск вилоятидаги ҳарбий омборларда ёнғин содир бўлганини таъкидламоқда;

• Николаевда бутун аеропорт портлатилган‌‌.