Владимир Зеленский россияликларни Украина билан урушга қарши митингларга чиқишга чорлади

Зеленский янги мурожаат билан чиқди: «Украиналиклар учун мустақиллик ва ўз ерларида яшаш ҳуқуқи энг олий қадриятдир, Россия Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар Германияси қилганидек, қўшни давлатга шафқатсизларча ҳужум қилди. Кўп нарса рус халқига боғлиқ. Бугунги кунда Россия фуқаролари қайси йўлда қолишларини танлашлари керак. Украина билан урушга қарши чиқиш ва норозилик билдириш вақти келди”.

Мен Украина фуқароларига алоҳида мурожаат қиламан: Россияда қариндошлари бўлган, дўстлари, журналистлари, блоггерлари бор, азиз Украина фуқаролари, улар билан боғланинг, шунда Россия ҳақиқатни билиб олади».

Шунингдек, у Киев Москва билан дипломатик алоқаларни узганини айтди.