Когон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятидаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасига ташқаридан таъсир кўрсатиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланилган ва давлат ва жамият манфаатларига 205,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.