Республикамизда 2022 йил январь ойида қанча миқдорда молиявий хизматлар кўрсатилган?

Республикамизда 2022 йил январь ойида 5 736,6 млрд. сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида республикада 23 689,8 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бозор хизматларининг номинал ҳажми 4 631,4 млрд. сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 116,9 % ни ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

▪️алоқа ва ахборотлаштириш – 1 521,9 млрд

▪️молиявий – 5 736,6 млрд

▪️шу жумладан: автотранспорт – 2 748,0 млрд

▪️яшаш ва овқатланиш – 656,2 млрд

▪️савдо – 5 997,8 млрд

▪️кўчмас мулк билан боғлиқ – 677,2 млрд

▪️таълим соҳаси – 915,9 млрд ▪️соғлиқни сақлаш соҳаси – 415,3 млрд

▪️ижара – 424,5 млрд

▪️компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 392,0 млрд

▪️шахсий – 608,1 млрд

▪️меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси – 432,6 млрд;

▪️бошқалар – 848,4 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.