Фарғонада аёл ўзи ва қизларини сувга ташлади

Фарғонада аёл икки нафар қизи билан Катта Фарғона каналига чўкиб кетган. Қизлардан бирининг жасади топилган, она ва унинг иккинчи қизини қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Хабар берилишича, жорий йилнинг 21 феврал куни Риштон тумани “Зоҳидон” маҳалла фуқаролар йиғини Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёл ва унинг икки нафар қизи яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Шу куни аёлнинг кичик қизи Х.Ш.нинг жасади Катта Фарғона каналининг Боғдод тумани “Ирғоли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

2022-йилнинг 22-феврал кунидан буён Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Катта Фарғона каналида она ва болани қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни дамда қидирув ишлари каналнинг Риштон туманидан Ўзбекистон туманининг Нурсих қишлоғигача бўлган қисмида олиб борилмоқда.

Мавзуга оид: