Украинадан қайтган талабалар ўз олийгоҳларимизда ўқишни давом эттиришади, – Президент

Хабар берганимиздек, давлат раҳбари иштирокида талабалар ҳаётига оид видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, деди Президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиасия, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Мазкур масала билан шуғулланиш бўйича Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

Мавзуга оид: