Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида қатор тайинловлар

Хабарингиз бор, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қўмитаси тузилганлиги муносабати билан тугатилиб, унинг негизида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган эди.

Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.

Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрасияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Мухтар Мухитдинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.

Мавзуга оид: