Молдовага қочиб ўтган ўзбекистонликлар Руминия орқали эвакуация қилинади.
Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 9 март куни 245 ўзбекистонлик, шу жумладан, 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етмаган шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 10 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 282 нафар ватандош Ўзбекистонга қайтарилган.
Молдовада бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова—Руминия чегарасини кесиб ўтган. Уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган.