Японияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида 90 дан ортиқ киши жабрланди

 Япония шимоли-шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 92   киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги мамлакат фавқулодда хизматларига таяниб хабар қилмоқда.

Япония ёнғин ва табиий офатларни назорат қилиш агентлиги маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб еттита префектурада, жумладан, 7,4 магнитудали энг кучли зилзилалар қайд этилган Мияги ва Фукусимада 92 нафар киши жабрлангани маълум.

Аомори префектурасида зилзила натижасида тезюрар поезд релсдан чиқиб кетган. Ҳозирча транспорт ҳаракатини тўлиқ тиклашнинг имкони бўлмади. Бундан ташқари, зилзила 2 миллиондан ортиқ хонадонда электр таъминотида узилишларга олиб келди.

Фукусима ва Мияги қирғоқларида яшовчи юзлаб одамлар цунами хавфи туфайли вақтинча бошпаналарга эвакуация қилинди.

Япониянинг шимоли-шарқий қисмида зилзила маҳаллий вақт билан 23:36 да юз берди. Зилзила эпицентри Фукусима префектураси қирғоқлари яқинида 60 км чуқурликда жойлашган. Ерости силкинишлари Япониянинг шарқий қисмида сезилди.