Нурафшон шаҳрига транспортлар кириб-чиқиши вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш ҳамда хавфсизликни олдини олиш мақсадида 2022 йил 19 мартдан бошлаб 21 март соат 24:00 гача Тошкент-Пискент 4П2 автомобил йўлининг 29-35 километрларида вақтинча вақтинча автомобил ҳаракатлари чекланади.
Ушбу ҳудудда яшовчи Нурафшон шаҳри фуқароларига ўз транспортлари билан маҳаллага кириб чиқишлари учун зарур шароитлар яратилади, дейилади хабарда.