Без категории

Ўзбекистон энг арзон бензинга эга давлатлар ўртасида нечанчи ўринда?

Ўзбекистон энг арзон бензинга эга давлатлар рейтингида 34-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «GlobalPetrolPrices» портали  эълон қилди.

Маълум қилинишича, рўйхатдан 170 та давлат ўрин олган. Порталга кўра, бой мамлакатларда нархлар юқори бўлса, қашшоқ ҳамда нефть ишлаб чиқариб, экспорт қилувчи мамлакатларда нархлар сезиларли даражада паст бўлади. Энг арзон бензин Венесуэлада — бир литр учун 0,025 доллар. Кўрсаткич Россияда 0, 431 доллар ва Ироқда 0,514 доллар бўлган. Қозоғистон 1 литр учун 0,393 доллар билан 8-ўринни қайд этган. Туркманистонда бензин 0,428 доллар (10-ўрин), Қирғизистонда 0,634 доллар, Афғонистонда 0,907 долларга (37-ўрин) баҳоланган.

Ўзбекистонда 1 литр бензин нархи 0,883 долларга баҳоланган. Дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи 1 литр учун 1,32 долларни ташкил қилган. 

Шахруза Сатторова

Кўпроқ юкланг

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button