Ўзбекистоннинг сўнгги икки ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистоннинг икки ойдаги ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларни ташкил қилган. Жумладан, экспорт ҳажми 4,1 миллиард бўлиб, шундан:

  • маҳсулотлар — 3,7 миллиард доллар;
  • хизматлар — 348,5 миллион доллар.

Шунингдек, импорт ҳажми 4,6 миллиард долларни ташкил этган, шундан:

  • маҳсулотлар — 4,3 миллиард доллар;
  • хизматлар — 304,6 миллион доллар.