Илон Маск коронавирусга чалинди

“Space X” ҳамда “Tesla” яратувчиси Илон Маск иккинчи бор тожли вирус юқтириб олгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берди.

“Афтидан, мен яна коронавирусга чалиндим, аммо унинг белгилари деярли йўқ”, деб ёзди тадбиркор ўзининг Тwиттеръдаги саҳифасида.

Маълумот учун Илон Маск дунёдаги энг катта миллиардерлардан бири ҳисобланади . У 7 апрел куни Техас штатида “Tesla”нинг янги заводини очилиш маросимида қатнашиши керак эди.