“Мен уни бировга зарар бериш учун қилмадим…”

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Урганч шахри қоқ марказида реклама шитида порнография акс этган видеолар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маьлум қилишича, 2022 йил 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама экранида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Шундан сўнг, ушбу видеолавҳанинг реклама экранидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган.

ИИО томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. исмли фуқаро томонидан реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсизлик сабаб монитор хотирасига юкланганлиги маълум бўлди.

31 март куни бориб 20 та ролик ташладим. Шу роликларни ичида битта порнографик видео ҳам ўтиб кетган. Мен у нарсани билиб қилмадим. Бу телефон эскилиги учунми босилиб кетган нарса. Мен уни бировга зарар бериш учун қилмадим.”, – деб барчадан кечирим сўраган порнографик видеони қўйган эркак.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.