Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 17 ёшли ўқувчи ўз ўзини осиб қўйгани юзасида Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирган эди.
Унда ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилаётгани таъкидланган.
Бош прокуратура Матбуот котиби ҳодиса бўйича берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 22 март куни соат 16:00 ларда Нишон тумани Ойдин маҳалласи Исломобод кўчасида яшаб келган 2005 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. (мактабнинг 10-синф ўқувчиси) яшаш хонасидаги устунга рўмол билан ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Марҳуманинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.