Картошка импорти ўтган йилга нисбатан қанча миқдорда ошган?

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 21 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 122,4 минг тонна картошка импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 42 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 91,3 минг тонна;

— Қозоғистон – 12,6 минг тонна;

— Эрон – 5,2 минг тонна;

— Россия – 4,4 минг тонна;

— Қирғиз Р. – 4,3 минг тонна;

— Афғонистон – 4 минг тонна;

— Беларусь – 631,6 тонна