Покистон бош вазири Имрон Хон мамлакат парламенти тарқатиб юборилганидан кейин бош вазирлик лавозимидан четлаштирилди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.
Маълум қилинишича, Имрон Хон бу лавозимда бош вазир тайинлангунга қадар фаолият олиб боради.
«Покистон президенти томонидан Миллий Ассамблеяни тарқатиб юборилиши натижасида Имрон Аҳмад Хон Ниёзий Покистон бош вазири лавозимидаги фаолиятини тўхтатди. У мамлакат конституциясининг 224-моддаси А бандига мувофиқ, муваққат бош вазир тайинлангунга қадар бош вазир бўлиб қолади», дейилади Покистон Вазирлар Маҳкамаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон бош вазирига суиқасд билан таҳдид қилинганди. Имрон Хоннинг ўзи АҚШ мустақил ташқи сиёсат учун уни ағдариб ташлашга қарор қилганини айтган.
«Америкадан 7 март куни хат олдик. Майли, қайси давлатдан эканини айтмайлик, хорижий давлат эди. Бу элчимиз ўша давлат расмийлари билан учрашув чоғида олган расмий ҳужжати бўлган. Унда ‘агар Имрон Хон ишончсизлик вотуми бўйича кетса, биз Покистонни аяймиз, акс ҳолда, мамлакат салбий оқибатларга дуч келади’ дейилган», — дейди Покистон бош вазири.
Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Кейт Бедингфилд матбуот брифингида бу даъволарни рад этган.