Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон жорий йилнинг феврал ойида 22 тонна олтин сотган ва олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council (Жаҳон Олтин Кенгаши)нинг ойлик ҳисоботида айтиб ўтилди.

Айтилишича, жаҳон марказий банкларининг олтин захиралари бир ой давомида 6 тоннага камайди. Бироқ, уларнинг умумий ҳажми ҳали ҳам сўнгги 31 йил ичида энг юқори даражададир.

Бу даврда Қатар 6 тонна, Қозоғистон 5 тонна, Германия ва Мўғулистон бир тоннадан олтин сотган. Туркия – 25 тонна, Ҳиндистон – 2,6 тонна ва Ирландия – 1 тонна олтинни сотиб олган.

Келгусида экспертлар олтин сотиб олиш ҳажми ошишини прогноз қилмоқда. Россия-Украина можароси бозорда кескинликни келтириб чиқарди ва бундай вазиятларда одатда олтинга талаб ортади.