Олинаётган ташқи қарзлар қаерга ишлатилиши ҳақида маълум қилинди

Молия вазирлиги Давлат қарзини бошқариш департаменти директори Жасур Қаршибоевнинг маълум қилишича, жорий йилда давлатнинг жами қарзи 26.3 миллиард долларни ташкил этади. Унинг 2.7 миллард доллари ички қарз, қолган 23.6 миллард доллари ташқи қарз эканлиги маълум қилинди.

Ташқи қарзларнинг иқтисодий тармоқлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

— 5,9 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга;
— 3,1 миллиард доллари электр-энергия тармоғига;
— 2,9 миллиард доллари энергетика (нефть-газ);
— 2,6 миллиард доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига;
— 2,4 миллиард доллари қишлоқ ва сув хўжалигига;
— 2,1 миллиард доллари уй-жой ва коммунал соҳага;
— 1,2 миллиард доллари тижорат банкларига;
— 1,2 миллиард доллари кимё саноатига;
— 0,7 миллиард доллари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига;
— 0,2 миллиард доллари телекоммуникация тармоғига;
— 1,3 миллиард доллари бошқа йўналишларга.