Бозорда ўғирлик қилган ҳамшира қўлга олинди

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 3 феврал санасида Бухоро шаҳри Афросиёб кўчасида жойлашган “Марказий деҳқон бозори”да тахминан соат 12:00дан 13:30 ларгача бўлган вақт оралиғида бозорда сотувчилик билан шуғулланувчи Ҳ.Сга тегишли бўлган аёллар сумкаси ўғирланган. Унинг ичида жами 500 АҚШ доллари ва 1 миллион 500 минг сўм миқдордаги пуллар бўлган. Шунингдек бу вақт оралиғида қўшни растада савдо қилувчи К.Зга тегишли ичида 100 АҚШ доллари ва 4 миллион 500 минг сўм пуллари бўлган аёллар сумкаси ҳам ўғирлаб кетилган.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Ушбу суриштирув ҳаракатлари давомида М.Таробий маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғилган, асл касби ҳамшира бўлган Х.Д ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланди.Ҳозирда ушбу аёлга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.